Инвестиция имкониятлари

Инвестиция имкониятлари

Қозоғистонда ҳинд конгломерати билан қатор инвестициявий лойиҳалар ишга туширилиши мумкин. Республика Бош вазири ва Adani Group компанияси президенти билан музокаралар бўлиб ўтди. Алихан Смаилов таъкидлашича, мамлакат иқтисодиёти учун транспорт, логистика, энергетика, тоғ-металлургия мажмуаси, нефть-кимё, қишлоқ хўжалиги соҳалари устуворлигича қолмоқда. Унинг таъкидлашича, республикада тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Ўз навбатида Гаутам Адани фуқаро авиацияси, нефть-кимё соҳаси, транспорт-логистика инфратузилмалари, қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси