Моношаҳарлар ривожлантирилади

Моношаҳарлар ривожлантирилади

Қозоғистон Иқтисодиётни модернизация қилиш давлат комиссияси йиғилишида моношаҳарларни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди. Улар учун мўлжалланган йиллик бюджет маблағлари лимити кенгайтирилди. Маблағ уй-жойлар ва инфратузилмаларни капитал таъмирдан чиқаришга сарфланади. Шунингдек, янги инвестициявий лойиҳалар амалга оширилади. Моношаҳарларда умумий қиймати 2 триллион тенге бўлган 86 та «лангар» лойиҳа режалаштирилган. Уларда тоғ-металлургия ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, машинасозликка боғлиқ корхоналар иш бошлаши кутиляпти. Эслатамиз, бугунги кунда республикада 27 та моношаҳар мавжуд. Сўнгги 6 йил давомида уларда саноат ишлаб чиқариши ҳажми 11 триллион тенгени ташкил қилган, бу эса мамлакат кўрсаткичининг учдан бир қисмига тенг.

Абдумалик Сарманов таржимаси