2023 йилда Қозоғистон иқтисодиётида ўсиш 4 фоизга етади

2023 йилда Қозоғистон иқтисодиётида ўсиш 4 фоизга етади

2023 йилда Қозоғистон иқтисодиёти ўсишда давом этади. Экспертлар фикрича, бу кўрсаткич 4 фоизни ташкил қилади. Ранкинг.кз маълум қилишича, геосиёсий вазият ва глобал силсилаларга қарамай, мамлакат ички маҳсулоти ижобий натижаларга эришади. Аналитиклар 2022 йил мамлакат макроиқтисодий ривожланишида ижобий натижалар кузатилганини тилга олди. 11 ой ичида мамлакат иқтисодиёти 2,7 фоизга кўтарилган. Ташқи савдо айланмаси январь-октябрь ойларида учдан бир қисмига ошиб, 111 миллиард долларни ташкил қилган. Экспорт ўсиши салкам 50 фоизга ортди. Асосий капиталга киритилган инвестиция миқдори 13 фоизга ошди. Экспертлар таъкидлашича, мақбул солиқ-бюджет сиёсати туфайли иқтисодий ўсишга эришилди. Қайта ишлаш саноати, қурилиш соҳаларининг жадал рнивожланиши, хизматлар ўсиши, 10 та миллий лойиҳа ҳам ижобий таъсир кўрсатди.

Абдумалик Сарманов таржимаси