2023 йилги устувор мақсадлар белгилаб олинди

2023 йилги устувор мақсадлар белгилаб олинди

Инфляцияни барқарорлаштириш – Миллий банкнинг келгуси йилдаги энг устувор йўналишларидан бири. Нарх-наво барқарорлигини таъминлаш учун бош молиявий ташкилот пул-кредит сиёсатини қатъийлаштиришга қарор қилди. Банк раиси Ғалимжан  Пирматов мамлакат нашрларига берган интервьюсида маълум қилишича, келгуси йилда ҳам валюта курсини белгилашда мослашувчанликка йўл берилади. Бу эса Миллий банк валюта бозорининг самарадорлигини оширади. Республика олтин-валюта захираларини маромида тутиб туришга интилади. Шунингдек, 2022 йил якунлари тилга олинди. Мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни соддалаштирувчи самарали чора-тадбирлар кўрилди. Лекин бу енгиллик 2024 йилгача амалда бўлади, холос. Пирматов таъкидлашича, мамлакатда «Оддий буюмлар иқтисодиёти» дастури доирасида иқтисодиётнинг устувор йўналишларида етти йилгача кредит ставкаларини субсидиялашнинг турли механизмларидан фойдаланиляпти. Бу ишда барча давлат органлари иштирок этмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси