Тоғ-кон саноатида импорт ўрни тўлдириляпти

Тоғ-кон саноатида импорт ўрни тўлдириляпти

Ушбу маҳаллий корхона маҳсулоти импорт бутловчи қисмлар ўрнига ишлатилмоқда. Бу ерда патентланган ўзига хос усулда руда учун элак ва панжаралар, тегирмон учун деталлар, резина буюмлар тайёрланади ва мижозларга юборилади. Корхонада металл конструкциялар цехи ишлаб турибди, рақамли-дастурли бошқарувга асосланган энг янги дастгоҳлар ёрдамида пресс-формалар ясалади.

Сергей Юрочкин, корхона директори ўринбосари:

- Оддий қилиб айтганда, ўткир, нишли руда. У деярли ҳамма нарсани қисқа вақтда эзиб, майдалаб беради. Ҳеч нарса абадий ишламайди. Лекин бизнинг маҳсулот бошқаларникидан кўра кўпроқ чидашини намойиш эта оляпти. Махсус резина бунга имкон яратади. Фақат резина қандай тайёрланиши сир, албатта. Аммо у энг яхшиси!

Инновациявий қоплама туфайли, синовлар кўрсатишича, ускуналардан фойдаланиш даври 35-40 фоизга узайган. Бу эса тоғ-кон бойитиш фабрикалари учун ҳам вақт, ҳам маблағ тежаш имконини беради. Экспертлар фикрича, самарадорлик ортади. Уларнинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси ҳам кўпаяди. Ўсиш учун янги туртки олган корхона хорижий аналоглар ўрнига ўз маҳсулотини тақдим этмоқда, шунингдек, маҳсулотини экспортга тайёрлаяпти.

Мариям Дацаева, корхона тижорат директори:

- Ўзига хослиги сабабли жаҳондаги етакчи корхоналар қаторида рақобатга кириша оламиз. Лекин биринчи навбатда ўзимиздаги корхоналарни таъминлаш ҳақида ўйлаяпмиз. Биз улар учун ҳамиша очиқмиз. Уларнинг муаммоларини ўрганиш, бартараф этишга тайёрмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси