Бутунжаҳон банки Қозоғистон учун йиллик прогноз берди

Бутунжаҳон банки Қозоғистон учун йиллик прогноз берди

Жаҳон банки аналитиклари жаҳон иқтисодиёти истиқболлари бўйича ўз прогнозини тақдим этди. Ёздагига нисбатан улар берган кўрсаткичлар ярим фоизга кам, аммо кутилганидан ярим фоиз юқори. Европа ва Марказий Осиё бўйича олганда, 2023 йилда минтақанинг иқтисодий ўсиш  суръати бироз пасаяди. Лекин кейинги йилда 2,8 фоизгача ўсади. Муаллифлар таъкидлашича, минтақада иқтисодий ўпирилиш кутилганидан кам бўлди. Ишлаб чиқаришда ўсиш, туризм тикланиши, ҳукуматнинг корхоналар ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергия қимматлашуви оқибатларидан муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлари ўз самарасини берди. Экспертлар фикрича, 2023 йилда жаҳон иқтисодиёти 1,7 фоизга кўтарилади. Ривожланган давлатларнинг кўп қисми ва ривожланаётган давлатларнинг 70 фоизида жорий йилда иқтисодий кўрсаткичлар кутилганидан паст бўлади, дея прогноз берди Жаҳон банки.

Абдумалик Сарманов таржимаси