ЕОТБ Қозоғистонга инвестиция киритади

ЕОТБ Қозоғистонга инвестиция киритади

Жорий йилда молиявий ташкилот Қозоғистонга 1 миллиард 100 миллион доллар инвестиция киритиш ниятида. Таъкидлаш лозимки, мамлакатга келаётган капитал ҳажми ортмоқда. Шу жумладан, ўтган йили ЕОТБ томонидан 2021 йилдагига нисбатан 5 марта кўп  инвестиция киритилган. Банки раҳбари мамлакатлараро интеграция лойиҳалари қандай рўёбга чиқарилаётгани тўғрисида маълумот берди. Бахти-Аягўз темирйўл линияси, Қозоғистон-Хитой чегарасидаги чегарадан ўтиш жойи, Астрахань-Манғишлақ сув қувурини модернизация қилиш ишларининг  бориши ҳақида сўз юритди.

Абдумалик Сарманов таржимаси