
Қишлоқ хўжалиги соҳасида Эрон билан ҳамкорлик
Бунинг учун барча имконият мавжуд. Бугун Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ва Эрон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ҳамкорлик истиқболлари хусусида фикр алмашди. Саид Жавод Садатий Нежот мамлакат Қозоғистон бозорига цитрус мева етказиб беришни кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Бунинг учун темирйўл ва денгиз инфратузилмалари муҳим аҳамиятга эга. Томонлар транспорт-логистика соҳаси ҳамкорликдаги муҳим йўналишлардан бири эканлигини тилга олиб ўтди. «Шимол-Жануб» йўлагига алоҳида эътибор берилмоқда. Йўл харитасига мувофиқ, 2025 йилга бориб, унинг ўтказиш қуввати 10 миллион тоннага етади.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:
- Эрон Форс кўрфази минтақасида Қозоғистоннинг муҳим ҳамкори. 2022 йил январь-ноябрь ойларида мамлакатлар орасидаги товар айланмаси 20 фоизга ошди ва 500 миллион долларга етди. Ўзаро савдони кенгайтириш мақсадида Қозоғистон Эрон бозорига яна 250 миллион доллар қийматга эга 75 турдаги товар йўллашга тайёр.
Қозоғистон, шунингдек, Эронга савдо хаби сифатида ҳам қарайди. У Африка ва Ўрта Шарқ давлатларига мамлакат маҳсулотлари экспорти ҳажмини олти юз миллион долларгача кенгайтириш имконини беради. Келажакда томонлар ўзаро савдо ҳажмини уч миллиард долларга етказиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси