Қўстанайдан экспорт кенгаймоқда

Қўстанайдан экспорт кенгаймоқда

Кўплаб корхоналар Россиянинг чегараолди вилоятларига 30 фоизгача маҳсулот жўнатяпти. Талаб катта, шу сабабли ишлаб чиқариш ва товар ассортименти кенгайиб боряпти. Озиқ-овқат комбинати 35 турдаги чуқур музлатилган ярим фабрикат ва 25 турдаги гўшт маҳсулотлари тайёрлайди. Маҳсулотлар сифати туфайли харидор ҳам кўп.

Геннадий Кригер, тадбиркор:

- Республикамиз бозорларида фаол ишлаяпмиз. Ҳар куни Қўстанай, Рудний, Затоболовка, Лисаковск, Фёдоровскийда тонналаб маҳсулот сотамиз. Астанага чиқмоқчимиз, Петропавловск ва Кўкшетау бозорларига боришни режалаштирганмиз.

Дмитрий Шрейдер, озиқ-овқат комбинати ижрочи директори:

- Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот табиийлиги, мазали эканлиги билан харидоргир. Фойдаланиладиган гўшт, хамир, уннинг сифати жуда юқори.

Қўстанай вилоятидаги бизнесменлар тадбиркорликни ривожлантириш бўйича миллий дастурдан фойдаланмоқда. Унга кўра, ўтган йили минтақада 4 миллиард тенге қийматга эга 62 та лойиҳа рўёбга чиқарилди. Корхоналардан бир қисми экспортга ишлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси