Транскаспий йўналишида юк ташуви 2,5 марта ортди

Транскаспий йўналишида юк ташуви 2,5 марта ортди

2022 йилда бу кўрсаткич бир ярим миллион тоннани ташкил қилди. Қозоғистон магистраль темирйўл тармоғи оператори маълум қилишича, мамлакат юклари экспорти 2021 йилга нисбатан 6,5 марта кўпайди ва 890 минг тоннага етди. Келажак режалари ишлаб чиқилди. 2023 йилда ушбу йўналишда юк ташувини кенгайтириш, аниқ жадвал асосида шаттл-поезд қатновини ташкил қилиш, ягона транзит маҳсулоти яратиш режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси