Қозоғистонда 33 триллион тенге қийматдаги лойиҳалар амалга оширилади

Қозоғистонда 33 триллион тенге қийматдаги лойиҳалар амалга оширилади

Бу ҳақда мамлакат Бош вазирининг матбуот хизмати маълум қилган. 2023-2029 йилларда қайта ишлаш саноатини ривожлантириш концепцияси доирасида янги объектлар ишга туширилишини молиялаштириш кўзда тутилган. Уларнинг умумий қиймати 500 миллиард тенгедан зиёд, деб баҳоланмоқда. Таъкидланишича, ўрта ва юқори қайта ишлаш маҳсулотларига катта эътибор қаратилади. Хусусан, юртимиз саноатини хом ашё билан таъминлаш, янги конларни ўзлаштириш кўзда тутилган. Шунингдек, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, йирик корхоналар атрофида кичик ва ўрта бизнес белбоғини ташкил этиш мўлжалланган. Тахминларга кўра, олти йил мобайнида 868 та янги лойиҳа ишга туширилади. Натижада, 2029 йилда ишлаб чиқариш 1,5 марта ўсади, асосий капиталга инвестиция ҳажми 20 триллион тенгегача ошади. Концепция манфаатдор давлат органлари билан мувофиқлаштирилади ва ҳукумат аппаратида жорий этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси