Қозоғистон 47 миллиард долларга нефть сотди

Қозоғистон 47 миллиард долларга нефть сотди

Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, ўтган йили мамлакат 65 миллион тонна «қора олтин» экспорт қилди. Харидорлар қаторида Европа ва Осиё давлатлари бор. Энг кўп маҳсулот Италия ва Нидерландияга юборилди. Шунингдек, Жанубий Корея, Хитой, Туркия, Франция, Руминия, Сингапур ва Испания ҳам анча маҳсулот олди. Ҳиндистон, Греция, Швейцария ва Исроил улардан бир оз кам харид қилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси