Ишлаб чиқаришда маҳаллий маҳсулот улуши кенгаяди

Ишлаб чиқаришда маҳаллий маҳсулот улуши кенгаяди

50 тача корхона маҳаллий йирик саноат ишлаб чиқаришлар учун маҳсулот етказиб  беради. Уларнинг имкониятлари махсус кўргазмада намойиш қилинди. Анжуманда буюртмачилар ишлаб чиқарувчилар билан бевосита мулоқотда бўлди. Келишувлар ортидан маҳаллий маҳсулот улушини кенгайтириш тўғрисида меморандумлар имзоланди. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили маҳаллий енгил саноат фабрикалари минтақа компанияларига 5 миллиард тенге қийматга эга маҳсулот етказиб берди. 2023 йилда бу ҳажмлар ортади. Тадбиркорликни кенгайтиришга мўлжалланган «Касипкер» дастури ҳам бу ишда қўл келади.

Ермағанбет Бўлекпаев, Қарағанди вилояти ҳокими:

- Сўнгги йилларда импорт маҳсулот томонидан жиддий рақобат кузатилаётган бўлса ҳам, бизнинг компанияларимиз йил сайин маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтираяпти. Корхоналарни кенгайтириш ишлари жадал давом этяпти. Шаҳар ташкил этувчи корхоналар ва табиий монополия субъектларидан ташқари, давлат харидлари майдончалари ҳам бор. Тадбиркорлар танловларда иштирок этиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси