Қозоғистон стартаплари 130 миллион доллар инвестиция жалб этди

Қозоғистон стартаплари 130 миллион доллар инвестиция жалб этди

Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги берган маълумотга кўра, асосий стратегик йўналиш сифатида IT-хизматларни экспорт қилиш кўзда тутилган. Шу муносабат билан асосий мақсадларга мувофиқ қатор кўрсаткичлар белгилаб олинган. 2025 йилгача IT-экспорти 500 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Республикада тадбиркорларнинг глобал бозорларга чиқишлари учун шарт-шароит яратиляпти, давлат ёрдами бериляпти. Бундан ташқари, мамлакатда саноат-инновация ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилган ва хорижий давлатларга экспорт қилинадиган ахборот-коммуникация хизматлари соҳасида харажатлар ўрнини қоплаш механизми ишлаб чиқилган. Бундай восита туфайли  2022 йилда қилинган харажатларнинг 60 миллион тенгеси ўрни қопланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси