Грузия экспертлари Қозоғистондаги иқтисодий ислоҳотлар ҳақида гапиришди

Грузия экспертлари Қозоғистондаги иқтисодий ислоҳотлар ҳақида гапиришди

Тбилисида аналитиклар, сиёсатшунослар, экспертлар ва матбуот вакиллари иқтисодий ўзгаришларни ҳамда мамлакатда бўлиб ўтаётган парламент сайловларини муҳокама қилди. «Давра суҳбати» иштирокчилари таъкидлашича, что геосиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда Қозоғистон Шарқ-Ғарб ўртасида асосий ҳалқага айланиши мумкин. Бундан ташқари, республикадаги президент сайловларида кузатувчи сифатида қатнашган грузин мутахассислар мамлакатда сиёсий маданият юқорилигини кўрсатишди.

Вахтанг Майсая, халқаро кавказ университети профессори:

- Уч йил давомида жуда кўп муҳим сиёсий қарорлар қабул қилинди. Шу жумладан, янги Конституция қабул қилиниши, президент сайловлари, парламент сайловларини кўрсатиш мумкин. Қозоқ халқи янги сиёсий мувозанатни ярата олиши муҳим. Грузин сиёсати билан таққослаганда ҳам бу нарса аҳамиятли, бизнинг жамиятда сиёсийлашиш жуда катта.

Абдумалик Сарманов таржимаси