
Қашағанда янги газни қайта ишлаш заводи очилади
Қашағанда бу иншоот қурилиши давом этяпти. Корхона қуввати 1 миллиард куб метрни ташкил қилади. Ҳукумат янги газни қайта ишлаш заводларини ишга тушириш масаласини муҳокама қилди. Шунингдек, нефть қазиб олиш ишлари кенгайиши сабабли, мамлакатда яна 4 миллиард куб метр маҳсулот чиқарувчи йирик газ заводи очилиши режалаштирилган. Лойиҳа икки босқичда рўёбга чиқарилади. Ҳар бир линия 2 миллиард куб метрдан маҳсулот беради. Янги газ заводи бўйича Ҳукумат тез кунларда йўл харитаси эълон қилишни режалаштирган.
Абдумалик Сарманов таржимаси