
14 компания Саудия Арабистонига маҳсулот экспорт қилади
Савдо ва интеграция вазирлиги маълум қилишича, корхоналар рўйхатига гўшт ва асал етиштирувчилар киритилди. Рўйхатда жами 14 компания бор. Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўртасида 2022 йилда товар айланмаси 16 ярим миллион долларни ташкил қилди. Бу эса аввалги йилдагидан 90 фоизга кўп. Қозоғистон қиролликка ферроқотишмалар, машиналар ва махсус механик ускуналар, қора металлдан тайёрланган маҳсулотлар, кўмир, буғдой ва ун маҳсулотлари юборади. Саудия Арабистони республикага ногазмол материаллар, шакар, бўёқ ва лаклар, қувурлар ва бошқаларни сотади.
Абдумалик Сарманов таржимаси