Қозоғистон ва Хитой ўртасида юк ташиш тарихий максимумга етди

Қозоғистон ва Хитой ўртасида юк ташиш тарихий максимумга етди

Жами 23 миллион тонна юк етказиб берилди. Бу эса 2021 йилдагидан 15 фоизга кўп. Қозоғистон темирйўллари матбуот хизмати берган маълумотга кўра, томонлар Қозоғистон орқали ўтадиган халқаро транспорт йўлаклари масаласида ҳам кенг ҳамкорлик қиляпти. Янги лойиҳаларга катта эътибор қаратяпти. Шу жумладан, «Дўстиқ–Мўйинти» участкасини модернизациялаш, «Бахти–Тачэн» чегарадан ўтиш жойида учинчи темирйўл масаласида устида иш кетяпти. Эслатамиз, ўтган йили «Хитой – Осиё – Европа» йўлаги бўйича юк ташиш ўтган йили 218 фоизга ортди.

Абдумалик Сарманов таржимаси