Қозоғистон Европага органик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради

Қозоғистон Европага органик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради

Гап Франция ва Швейцарияга балиқ экспорти ҳақида кетяпти. Шартномалар имзоланган. Таъкидлаш лозимки, ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон балиғини Европа Иттифоқига жўнатиш 1,5 марта ортди, жами 9 минг тонна маҳсулот юборилди. Польша, Словакия, Чехия, Нидерландия, Литва, Латвия, Дания, Австрия ва Германия асосий харидорлар қаторидан ўрин олди. Шунингдек, мамлакат ушбу бозорларга мис, йилқи, мол гўшти, сут маҳсулотлари ҳам сота олади. Таъкидлаш лозимки, шу кунларда Қозоғистон ташқи савдосининг 30 фоизи Европа билан боғлиқ. 2022 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари товар айланмаси 1 миллиард долларни ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси