
Қозоғистон БАА билан эркин савдо зонаси тўғрисида музокара юритяпти
Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги маълум қилишича, Дубайда томонлар шартнома бандларини кўриб чиққан. Унга кўра, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва Юирлашган Араб амирликлари ўртаисда товар айланмаси тўсиқларсиз амалга оширилади. Ҳужжат савдо ва баҳсли масалаларни ҳал этиш, техник, санитария ва фитосанитария тадбирларини ичига олган. Сўнгги даврда икки давлат ўртасида савдо жадал ривожланяпти. Ўтган йил натижасига кўра, 632 ярим миллион долларга тенг маҳсулот айирбошланган. Шундан 560 миллион доллари – Қозоғистон экспорти.
Абдумалик Сарманов таржимаси