Қозоғистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айланмаси 19,1 фоизга ортди

Қозоғистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айланмаси 19,1 фоизга ортди

Жорий йилнинг январь ойида у 2 миллиард 130 миллион долларни ташкил қилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга кўп. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, маҳсулот экспорти кенгайди ва 932 миллион долларга етди. Ташкилот давлатларига етказиб берилаётган кимёвий моддалар миқдори анча ортди.

Абдумалик Сарманов таржимаси