Қозоғистон нефти «Боку-Тбилиси-Жейхан» йўналиши орқали экспорт қилиняпти

Қозоғистон нефти «Боку-Тбилиси-Жейхан» йўналиши орқали экспорт қилиняпти

Озарбайжон ва Қозоғистон нефть компаниялари ўртасида йилига бир ярим миллион тонна хомашё юбориш тўғрисида шартнома тузилган. Нефтнинг навбатдаги партияси тайёрланяпти. Йил охиригача Каспий денгизи орқали Ақтаудаги Сангачал терминалидан 12-14 танкер рейси амалга оширилиши мўлжалланган. Таъкидлаш лозимки, «Боку-Тбилиси-Жейхан» нефтепроводи узунлиги 1 минг 768 километр. Трубопровод йилига 50 миллион тонна нефть ўтказиш қувватига эга.

Абдумалик Сарманов таржимаси