Қозоғистон кўмир экспортини икки марта оширди

Қозоғистон кўмир экспортини икки марта оширди

Даромад 2021 йилга нисбатан 89 фоизга ошди. Энержипром.кз маълум қилишича, МДҲ давлатларига 20 миллион тоннадан кўпроқ маҳсулот юборилган. Асосий харидор – Россия. Илғор учликдан Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳам жой олган. Бошқа давлатларга 9 миллион тоннадан кўпроқ кўмир сотилган. Улар қаторида Швейцария, Польша, Туркия, Латвия ва Кипр ҳам бор. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили Қозоғистонда жами 118 миллион тонна кўмир қазиб олинган эди.

Абдумалик Сарманов таржимаси