
Қозоғистонда экспорт ҳажми кенгаймоқда
Ўтган йилнинг ўзида мамлакатдан 84 миллиард долларга тенг маҳсулот хорижга жўнатилди. Рэнкинг.кз берган маълумотга кўра, сўнгги 10 йил ичида бу кўрсаткич илк марта 40 фоизга ўсган. Ўтган йили Хитой ва Россия Қозоғистоннинг етакчи ҳамкорлари бўлди. Шунингдек, Италия, Туркия ва Жанубий Кореяга ҳам кўп миқдорда маҳсулот сотилди. Қозоғистон янги бозорларга чиқди, янги турдаги товарлар сотила бошланди. Шу жумладан, ўсимлик ёғи, сариёғ, балиқ экспорти кенгайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси