Президент ижтимоий-иқтисодий тараққиёт масалалари бўйича мажлис ўтказди 

Президент ижтимоий-иқтисодий тараққиёт масалалари бўйича мажлис ўтказди 

Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда шу ҳақда айтиб ўтди. Президент қатор топшириқлар берди. Бу, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишига йўл қўймаслик, АСМни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни ошириш, фуқароларнинг реал даромадини кўтариш. Шунингдек, Давлат раҳбари айтгани каби, мувозанатли макроиқтисодий сиёсат юритиш, қозоғистонликларга сифатли тиббий хизмат ва таълим олиш имкониятини бериш муҳим.

Президент айни пайтда мамлакатда янги заводлар барпо этиш, давлат ичида қайта тақсимлаш ўтказиш талаб қилинишини ҳам уқтириб ўтди. Бундан ташқари, маҳаллий банклар, Давлат раҳбари фикрича,  бизнес ва инвестиция учун қулай шароит яратиш ишларига жалб этилган. Бунда солиқ сиёсати ҳам асосий роль ўйнайди. Давлат раҳбари у ўзгарувчан бўлиши кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга, Президент айтганидек, давлат бошқарувини такомиллаштирмай туриб, шу ва бошқа масалаларни ҳал қилиш имконсиз.

Хуршида Абдуллаева таржимаси