Қозоғистон нефти Руминияга жўнатилмоқда

Қозоғистон нефти Руминияга жўнатилмоқда

Юк Руминиянинг Констанца портига боради ва маҳаллий нефть заводида қайта ишланади. «Самруқ-Қазина» миллий фаровонлик жамғармаси берган маълумотга кўра, ўтган йили беш йиллик шартнома имзоланган. Унга мувофиқ, Ақтау-Боку-Жейхан йўналишида йилига бир ярим миллион тонна хомашё ташилади. Made In Kz нефти март ойида Ақтау-Боку йўналиши бўйлаб жўнатилган. 20 апрель маълумотига кўра, Ақтау портида жами 86 минг тонна Қозоғистон нефти юкланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси