263 миллиард тенгега кимёвий маҳсулот экспорт қилинган

263 миллиард тенгега кимёвий маҳсулот экспорт қилинган

«Казинформ» Тадбиркорлар миллий палатаси маълумотига таяниб берган хабарга кўра, соҳага ўтган йили 230 миллиард тенге инвестиция киритилган. Ушбу сектор мунтазам ўсиб бораётгани кузатиляпти. Кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш салкам 8 фоизга ошгани ва сўнгги йиллардаги энг юксак кўрсаткичларга етгани қайд этилди. Истеъмолчиларга жами 908 миллиард тенгелик товар етказиб берилган. Соҳанинг асосий товарлари қаторида нефть-кимё маҳсулотлари, турли ўғитлар ва органик моддалар бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси