2025 йилга бориб, барча аҳоли ичимлик сув билан таъминланади

2025 йилга бориб, барча аҳоли ичимлик сув билан таъминланади

Вазирлар Маҳкамаси раиси Алихан Смаилов Мувофиқлаштирувчи штаб йиғилишида шундай топшириқ берди. У таъкидлаганидек, сув таъминотида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш сувдан нисбатан рационал фойдаланиш имконини беради. Шу билан бирга, бу сувнинг йўқотилиши, тармоқ ва иншоотлар авария ҳолатига келишини камайтиради, шунингдек, харажатни қисқартиради. Умуман, Давлат раҳбари топшириғига кўра, 2025 йилга бориб, қозоғистонликлар тоза ичимлик сув билан тўлиқ таъминланади. Саноат вазири  Марат Қарабаев шуни тилга олди. Унинг маълум қилишича, сув таъминоти хизматлари ҳаммабоплиги бугунги кунда шаҳарларда деярли 98,5 фоизни, қишлоқларда 94,5 фоизни ташкил этади. Бунда нисбатан кам қамров Абай, Ақмўла ва Жамбил вилоятидаги шаҳарларда, шу билан бирга, Ақмўла, Қўстанай ва Шимолий Қозоғистондаги қишлоқларда кузатилади. Умуман, жорий йилда сув таъминоти ҳамда оқова сув тизимларини барпо этиш ва реконструкция қилишга доир 402 та лойиҳани амалга ошириш учун бюджетдан 280 миллиард тенге маблағ ажратилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси