Пойтахтда янги яшил энергетика объекти қурилади

Пойтахтда янги яшил энергетика объекти қурилади

Шамол электр станцияси биринчи босқичда 50 мегаватт қувватга эга бўлади. Кейин унинг кучи икки марта ошади. Тикланувчи энергия манбаи италиялик инвесторлар ҳисобига қурилади. Астанани ривожлантириш маркази мутахассислари маълум қилишича, яқин келажакда пойтахтда углерод толаси ишлаб чиқарадиган завод ҳам очилади. Германиялик инвесторлар шундай таклиф билан келган. Лойиҳага 80 миллион евро атрофида маблағ тикилади. Таъкидлаш лозимки, сўнгги уч йил мобайнида Қозоғистон пойтахтига келтирилаётган хорижий капитал 3,9 миллиард долларни ташкил қилди. Ўтган йили бевосита хорижий инвестиция ҳажми икки марта ошди ва 2 миллиард 200 миллион долларни ташкил қилди. Асосий капиталга киритилган инвестицияларга келсак,  ўтган йили рекорд даражада ошган ва бир ярим триллион тенгени ташкил қилган. Экспертлар фикрича, янги корхоналар яратилиши давом этади, бугунги кунда саноат, логистика, таълим ва тиббиётга катта сармоя киритиляпти. 

Ербўл Канафин, «Астанани ривожлантириш маркази» МЧБ бошқаруви раиси ўринбосари:   

- Компаниямиз мониторинг тизимида умумий қиймати бир триллион тенгедан зиёд бўлган 150 та лойиҳа бор. Уларнинг кўп қисми қайта ишлаш саноати, ижтимоий соҳа - мактаблар, болалар боғчалари, шифохоналар, спорт объектларига сарфланади, логистика яхши ривожланмоқда. Хусусий инвестициялар ҳисобига бизда 30 тача мактаб бунёд этиляпти, уларнинг бир қисми ишга тушди, анчаси қуриляпти, жорий йилда фойдаланишга топширилади. 2025  йилгача янги мактаблар қурилиши давом этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси