Қозоғистон Евроосиё саноат кооперацияси маркази сифатида ишлашга тайёр

Қозоғистон Евроосиё саноат кооперацияси маркази сифатида ишлашга тайёр

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Москвада бўлиб ўтаётган Евроосиё Олий Иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида шундай баёнот берди. Давлат раҳбари катта талабга эга соҳалар – қишлоқ хўжалик техникаси, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, кимёвий саноатда қўшма корхоналар очиш мумкинлигини алоҳида тилга олди. Янги металл конларини ўзлаштириш, уларни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот чиқариш асосий устуворликлар қаторига кириши керак. Экспортчилар учун бозорларни кенгайтириш жуда муҳим. Чунки Иттифоқни тузишдан мақсад – бошқа давлатлар билан имкон қадар фойдали савдо шартлар асосида ишлаш, мувофиқлаштирилган умумий фикрни илгари суриш бўлган. Қосим-Жўмарт Тўқаев Евроосиё Иқтисодий иттифоқи қошида кузатувчилар институтини ҳам такомиллаштириш керак, деб ҳисоблайди. Бунинг учун кузатувчи давлатларни Иттифоқ шартномалари ва инфратузилмавий лойиҳаларга жалб қилиш зарур. Таъкидлаш лозимки, келгуси йилда ЕОИИ 10 ёшга тўлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев юбилей йиғилишини Қозоғистон пойтахтида ўтказишни таклиф қилди. Учрашув ниҳоясида интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган бир қанча ҳужжатлар имзоланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси