Бизнес қўллаб-қувватланади

Бизнес қўллаб-қувватланади

Келгуси уч йил давомида Қозоғистонда ушбу соҳалардаги 59 мингдан зиёд бизнес-лойиҳага давлат ёрдами кўрсатилади. Шунингдек, умумий миқдори 1,5 триллион тенге бўлган 28 минг лойиҳа кредити молиялаштирилади. Шундан 406 миллиард тенгеси -  2,5 мингта ўрта бизнес лойиҳасига оид. Шу билан бирга, 12 минг тадбиркорга имтиёзли молиялаштириш сифатида 487 миллиард тенге тақсимланади. Ҳукумат раҳбари ғарбий минтақалар тадбиркорлари билан учрашувда шундай баёнот берди. Шунингдек, балиқчиликни кенгайтириш масаласи кўтарилди. Ускуналарни янгилаш, инфратузилмаларни модернизациялаш, илғор стандартларни жорий этиш, маҳсулот экспорти масалалари муҳокама этилди. Учрашувда нефть-газ машинасозлигида импорт ўрнини тўлдириш, нефть сервисини қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика ҳамда солиқ тўплаш имкониятларини кенгайтириш масаласи ҳам кўрилди. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ер ости бойликларини қазиб олаётганлар харидида маҳаллий компаниялар улушини ошириш, туячиликни ривожлантириш борасидага тадбирлар тилга олиб ўтилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси