Қозоғистонда ХВФ минтақавий маркази очилади

Қозоғистонда ХВФ минтақавий маркази очилади

Марказ Алматида жойлашади. Бу ҳақда Бош вазир ҳамда Халқаро валюта фондининг мамлакатимиздаги миссияси раҳбари Николя Бланше учрашуви мобайнида маълум қилинди. Алихан Смаилов айтганидек, республикамиз ва ушбу молиявий ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик янги даражага кўтарилиши мумкин. Қозоғистон иқтисодиёти, таъкидлади Вазирлар Маҳкамаси раиси, ижобий ўсиш динамикасини сақлаб қолмоқда, январь-апрель ойлари давомида бу 5 фоизни кўрсатган. Мажмуавий чора-тадбирлар амалга оширилгани туфайли 2030 йилга бориб, валюта активлари 100 миллиард долларгача кўтарилади. Ўз навбатида, Николя Бланше Қозоғистонда иқтисодий сиёсат, бюджет ва молия секторларини мустаҳкамлашда сезиларли юксалиш борлигини эътироф этди. ХВФ келгусида ҳам тараққиёт ислоҳотларини амалга оширишда мамлакатимизни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Хуршида Абдуллаева таржимаси