Исроил агросаноатни ривожлантиришга қандай ёрдам беради?

Исроил агросаноатни ривожлантиришга қандай ёрдам беради?

Мавжуд захиралар ва агросаноат мажмуасини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда мамлакат бу бозорни забт эта олади, деб бемалол айтиш мумкин. Астана халқаро форумида «Исроил-Қозоғистон» савдо-саноат палатаси раиси Михаэль Роэ  таъкидлашича, Исроил қишлоқ хўжалиги миришкорларига ёрдам беришга тайёр. Ушбу давлатда атиги 150 минг гектар суғорма ер бўлгани ҳолда, 10 миллион аҳолига етарли миқдорда озиқ-овқат етиштириб бериляпти. Ҳатто йилига бир неча миллион долларга экспорт ҳам қилинади. Михаэль Роэ  касбий олий таълим масканлари орқали Исроил тажрибаси талабаларга тақдим этилиши мумкинлигини айтди. Шунингдек, унинг фикрича, Исроил таълим тизимига асосланган билим масканлари ва илмий хаб очиш жуда зарур.

Михаэль Роэ, Исроил-Қозоғистон савдо-саноат палатаси раиси:

- Ушбу форум жуда муҳим, у қанчалик аҳамиятли эканлигини англаш учун бу ерда кимлар тўпланганини тилга олишнинг ўзи етарли. Қозоғистон фақат нефть, газ ва уран мамлакати эмас. Қозоғистонда ажойиб янги авлод етишяпти, унда улкан салоҳият мавжуд. Унга имплементация зарур, Исроил тажрибаси қўлланилиши керак. Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ва сув масаласида жаҳонда пешқадам бўлиши учун кўплаб технология ва тузилмалар киритишнинг йўллари мавжуд.

Таъкидлаш лозимки, икки кундан буён Қозоғистон пойтахтида Астана халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Эслатамиз, унда 300 дан зиёд хорижлик делегат қатнашяпти. Тадбир иштирокчилари форум майдончасида ўзаро мулоқот орқали глобал чорловларни бартараф этиш учун ечим топиш ниятида.  Улар жумласига экология, креатив иқтисодиёт, геосиёсат ва мамлакатлар ўртасидаги интеграциявий алоқалар киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси