2030 йилгача Қозоғистон молиявий секторини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

2030 йилгача Қозоғистон молиявий секторини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

Қозоғистонда молия соҳасида ўсиш учун янги имкониятлар яратилади. Мамлакатда 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган тараққиёт концепцияси қабул қилиниши режалаштирилган. Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Асқар Мамин шундай баёнот берди. Унинг айтишича, келгуси 10 йил давомида республикада иқтисодиётни янада ривожлантириш учун банклар орқали кредит беришни кенгайтириш мўлжалланган. Буларнинг ҳаммаси бозор механизмлари орқали рўёбга чиқарилади. Мутахассислар нохомашё соҳасида рақобатбардошликка эришиши зарур. Ҳукумат йиғилишида Ҳукумат, Миллий Банк ва Молиявий бозорни тартибга келтириш ҳамда ривожлантириш агентлиги ўртасида ишлаб чиқилган шартнома маъқулланди. Макроиқтисодий сиёсат чора-тадбирларини самаралироқ мувофиқлаштириш учун ушбу шартнома зарур.

АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Аҳоли турмуш даражасини ва фаровонлигини ошириш мамлакат ижтимоий-иқтисодий сиёсатидаги асосий устуворлик ҳисобланади.  Бунинг учун пул-кредит, солиқ-бюджет ва тузилмавий сиёсат ҳамда молиявий соҳани ривожлантириш сиёсати мувофиқлиги таъминланади. Маҳкамалар ўзаро фаолият доирасида мутлақо янги тузилмавий устқурма шаклланади. У иқтисодиётнинг сифатли ва барқарор ўсиши учун шароит яратади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.