Қозоғистон AMAZON майдончасига чиқди

Қозоғистон AMAZON майдончасига чиқди

Мамлакатимиз корхоналари халқаро бозорларга чиқяпти. Савдо ва  интеграция вазирлиги  жаҳондаги энг йирик электрон савдо майдончаси вакиллари билан музокара ўтказди. Amazon эндиликда Қозоғистонни ҳам мазкур интернет-майдончада савдо қилиш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхатига киритди. Кичик ва ўрта бизнес вакиллари аллақачон рўйхатдан ўтиб, ўз маҳсулотларини таклиф қила бошлади. Маҳсулот учун тўловларни улар Қозоғистон банклари орқали олади. Йирик саноат корхоналари учун имкониятлар анча кенг – улар бошқа давлатларда ўтказилаётган тендерларда ҳам қатнашиши мумкин. 

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Amazonда 200 мамлакатдан бўлган 2 миллиондан зиёд кичик ва ўрта корхоналар рўйхатга олиган. Ўтган йилнинг ўзида майдонча орқали 386 миллиард долларга маҳсулот сотилди

Максим Югай, Юқори даражада пишиқ кабель қувурлари заводи директори:  

- Amazon-бизнес Европада фаол савдо қиляптиШимолий Америкада ҳам ўзини яхшигина кўрсата олди. Қозоғистон корхоналари учун ҳам яхши имкониятлар туғилди. Бу – янги бозорларга чиқиш учун йўллар очилди, дегани. Давлат учун экспорт ортиши, валюта кириши фойдалиҲамма учун янги имконият бу. 

Абдумалик Сарманов таржимаси