Йўлларга инвестициялар киритиляпти

Йўлларга инвестициялар киритиляпти

Йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида автомобиль йўллари қурилишига киритилган инвестициялар миқдори 40 миллиард тенгени ташкил этган. Финпромкз портали шундай маълумот тарқатди. Маблағнинг ярми - 20,5 миллиард тенге Алмати вилоятида ишлатилган.

Иккинчи ва учинчи ўринда Ақтўбе ҳамда Қарағанди минтақалари. Таъкидлаш жоизки, йил бошида республикада умумий фойдаланишга мўлжалланган автомобиль йўллари узунлиги салкам 96 минг километрни ташкил қилди. Шундан салкам чорак қисми – халқаро ва республика аҳамиятига эга. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, 1 июндан тўртта пулли йўл участкаларидан олинадиган маблағ 2 миллиард 300 миллион тенгега етади. Ўтган йили жами 5,7 миллиард тенге йиғиб олинган. Бу маблағлар асосан йўлларни яхши ҳолатда тутиб туриш учун сарфланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси