Дастлабки гастроллар Қарағандида бўлиб ўтади

Дастлабки гастроллар Қарағандида бўлиб ўтади

Astana Opera Халқаро опера академияси ўқувчилари дастлабки гастролини бошлайди. 27 февраль куни улар қарағандилик классик мусиқа шинавандилари қаршисига чиқади. Ёш ижрочилар опера репертуарининг олтин жамғармасига киритилган машҳур ва севимли асарларни ижро этиши режалаштирилган. Академия бадиий раҳбари Тимур Урманчеев таъкидлашича, концертлар Алмати ва Чимкентда давом этади. Ижрочилар Ғарбий Европа, Россия ва Қозоғистон бастакорлари арияларидан иборат «Опера жилоси» дастурини намойиш этади.

Тимур Урманчеев, Astana Opera халқаро опера академияси бадиий раҳбари:

- Ёшлар иштиёқ билан тайёрланяти. Гастроллар бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз. Лекин бу уларнинг илк бор саҳнага чиқиши эмас. Деярли ҳар ойда янги концерт дастури, ариялар, камер асарлар намойиш этилади. Лекин бу – биринчи гастроль. Биз учун жуда муҳим босқич. «Опера жилоси» деб аталган дастур тайёрлаганмиз, унда машҳур опера ариялари деярли барча овозлар иштирокида янграши кутиляпти. Бошқа шаҳарларга келсак, албатта, Алмати жуда муҳим. Ажойиб опера театри бор. Ҳозир шу саҳнада алматиликлар учун санъатимизни кўрсатиш ҳақида музокара юритяпмиз.

Басима Сарманова таржимаси