Алты адам балеті

Пойтахтда янги балет премьераси

Қозоғистон пойтахтида Иржи Килиан ижодига мансуб «Олти рақс»  балетининг премьераси бўлиб ўтди. Бу машҳур асар - замонавий классика дурдонаси. Балетнинг жаҳон премьераси 37 йил илгари ўтказилган, юртимизда эса илк маротаба тақдим этилиши. Музокаралар бундан 4 йил олдин бошланган. «Астана Опера» артистлари премьерага маэстронинг ассистентлари бўлган чех хореографлари - Ширли Эссебум ва Юста Бигелара раҳбарлигида тайёрланди.

Ширли Эссебум, Иржи Килиан ассистенти:

- «Астана Опера»нинг балет артистлари билан репетиция залида ишлашдан бахтиёрман. Биз икки ҳафта давомида тайёрландик. Улар юксак техник маҳоратга эга ажойиб, ҳайратомуз санъаткорлар. Айни пайтда партиялар талқини нуқтаи назаридан қойилмақом ижрочилар, бу ушбу балетда жуда муҳим. Барчаси моҳир профессионаллар, бу ишни уддалашди.

Балет 15 дақиқадан узоқ эмас, лекин уни ижро этиш артистлардан юксак маҳорат, жисмоний куч ва эҳтиросларга дош беришни талаб қилади. Саҳнага 8  жуфт ижрочи чиқади, улар томошабинларга комик воқеа тафсилотларни етказиб бериши зарур.

Алтинай Асилмуратова, «Астана Опера» балет труппаси бадиий раҳбари:

- Бу мен учун ҳам, артистлар учун ҳам улкан бахт. Чунки театримиз жамоаси қозоғистонликлар учун Иржи Килиан балетларини намойиш қилишини кўпдан буён орзу қилганман. Нега айнан шу балетни танладик? Чунки у қабул қилиниши осон, юморга, комик мимикага бой, жўшқин мусиқали ва ўта қисқа дурдона.

Бахтияр Адамжан, театр етакчи яккахони:

–Бу жуда ажойиб асар, томошабинлар маза қилиб кулади. Сўнг эса мушоҳада қилади. Хулосалар чиқаради.

Таъкидлаш лозимки, «Олти рақс» асари Гала-балет дастурига киритилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси