«АСТАНА БАЛЕТ»нинг юбилей мавсуми очилди

«АСТАНА БАЛЕТ»нинг юбилей мавсуми очилди

«Астана Балет» 10-юбилей мавсумини "Ипак йўли" постановкаси билан бошлади. Муаллифлар томошабинни асрлар давомида цивилизациялар, даврлар ва тақдирлар бирлашиб кетган Буюк карвон йўллари бўйлаб ажиб бир саёҳатга олиб чиқди.

Айнур Абилғазина, "Астана Балет" театри артисти:

- Бу – балет-медитация, томошабинлар учун одатий бўлмаган ҳолат. Унда мавжуд бўлган қандайдир образлар, сюжетлар очиб борилади. Унда ягона линия, рақслар, маданиятлар синтези мавжуд, спектаклнинг ўзи ҳам жуда ёрқин. Унда чиройли либослар, колоритга йўғрилган рақслар мусиқаси мавжуд.

Айтмоқчи, театрда таъкидлашларича, янги мавсум ҳам ёрқин ва чиройли ўтиши кутиляпти. Томошабинлар янги ва бетакрор хореографик интерпретациядаги постановкаларга гувоҳ бўлади.

Нурлан Қанетов, "Астана Балет" театри бадиий раҳбари:

-  2022 йил охиригача иккита балет постановкалари режалаштирилган. Альберто Алонснинг «Кармен сюита» бир актли балети ва аввал «Қўзи Кўрпеш ва Баян Сулу» спектаклини қўйган Георгий Кофтуннинг ёш томошабинлар учун «Қор маликаси» балети тақдим этилади.  

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.