Қозоғистон француз фотомухбири нигоҳида

Қозоғистон француз фотомухбири нигоҳида

Асарлари дунёнинг машҳур нашрларида чоп этиладиган франциялик журналист Фредерик Ной Буюк Дашт мамлакатининг шу кунгача ёритилмаган томонларини очиб берган. Яқинда унинг Қозоғистон тўғрисидаги репортажи Британиянинг таниқли The Guardian газетаси саҳифаларида чоп этилди. Муаллиф Ғарб мамлакатларига Евроосиё марказидаги республиканинг ўзига хос жиҳатлари хусусида маълумот берди. Таъкидлашича, у Қозоғистонга қизиқарли кадрлар ва солномаларни излаб келган.

Фредерик Ной, фотожурналист:

– Мен 20 йил давомида Африкада фотограф бўлдим, Уганда ва Танзанияда қатор лойиҳаларда ишладим. Сўнгра ўзимни чарчагандек сездим. Ўзим учун мутлақо янги мамлакат, янги йўналиш ахтардим. Фотограф сифатида янги қирраларни очишни истадим. Тарихда улкан ўрин тутган мамлакат ҳақида ҳикоя қилишга қарор қилдим. Чунки бу ўлкадан Буюк Ипак йўли ўтган. Шунда ўзим учун мутлақо янги заминда, Қозоғистонда, сирли мамлакатда янги лойиҳа бошлаш ҳақида фикрлай бошладим.

Француз фотографи уч йил давомида Қозоғистонда яшаган, Астанада ишлаган, мамлакат бўйлаб саёҳат қилган. Фредерик Ной Алмати, Чимкент, Қарағанди, Ўскемен, Қизил Ўрда ва республиканинг бошқа аҳоли манзилгоҳларида бўлган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.