«Астана Балет» - Грузияда

 «Астана Балет» - Грузияда

Тбилисидаги Палиашвили номли опера ва балет театри зали томошабинлар қарсагидан ларзага келди. Қозоғистонлик артистлар чиқишлари завқ билан олқишланди. Грузия пойтахтида «Астана Балет» театри «Буюк Дашт мероси»ни тақдим этди. Ундан учта постановка жой олган. Балетмейстер  Мукарам Авахрининг «Соломея»си, Рикардо Амарантенинг “A Fuego Lento» неоклассик балети, шунингдек, миллий дивертисмент дастури томошабинлар кўнглига йўл топди.

Айгул Тати, «Астана балет» театри хореографи:

- «Буюк Дашт мероси» дастурига турли услуб, турли характердаги миллий рақслар киритилди. Уларда Қозоғистон балетмейстерларининг турли  дастхати сезилиб турарди. 

Александр Совостьянов, «Астана балет» театри директори:

- Биз Грузия пойтахтининг биринчи рақамли саҳнасида чиқишни истагандик. Жорий йилда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Биз учун грузиялик инжиқ томошабиннинг эътирофи жуда муҳим. У ажойиб балет анъаналарида табияланган. 

«Буюк Дашт мероси» хореографик миниатюралар тўплами Қозоғистоннинг минг йиллик маданий меросини ўзида акс эттирган. Труппа аъзоларининг юксак маҳорати, ёрқин сценография, декорация ва артистлар либоси уни рўйи-рост намойиш этишга ёрдам берди. Бой классик мерос ва балет санъатига асосланган театр дастхати Грузия томошабинлари кўнглидан жой олди.

Мари Бужиашвили, томошабин:

- Бунга ўхшаш нарсани бирор марта кўрмаганман. Ажойиб чиқишлар. Мазкур спектаклга келганимдан хурсандман, Қозоғистон санъати ҳақида кўпроқ билишни истайман.  

Абдумалик Сарманов таржимаси