«Евроосиё» кинофестивали қайта ташкил этилди

«Евроосиё» кинофестивали қайта ташкил этилди

Мамлакат кинематографияси ҳаётида янгилик: пандемия туфайли рўй берган икки йиллик узилишдан сўнг «Евроосиё» кинофестивали қайта ташкил этилди. Жорий йилда ушбу тадбир 12-18 декабрь кунлари Алматида ўтказилади. Мамлакатнинг энг йирик кинофоруми ва ягона халқаро кинопродюсерлар ҳамжамияти федерациясида рўйхатдан ўтган ягона кинофестиваль Абай номли Қозоғистон миллий опера ва балет театрида бўлиб ўтади. Кинофильмлар эса Алматининг йирик кинопаркларидан бирида намойиш қилинади. Ташкилотчилар таъкидлашича, сеансларга кириш бепул.  Кинофестиваль сайтида аризалар қабул қилинмоқда.

ГУЛНАРА АБИКЕЕВА, XVI EURASIA ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИ ДАСТУРИЙ ДИРЕКТОРИ:

- Халқаро танловда Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 15 та тўла  метражли картина қатнашади. Булар француз, итальян картиналари,  Буюк Британия, Япония, Хитой фильмлари ҳам бор. Яъни 20 га яқин мамлакат. Евроосиё кинофестивалида асосий эътибор жорий йилда миллий танловга қаратилади. Мазкур кўрик-танловда 15 та миллий фильм иштирок этади. Ва илк маротаба бир хилдаги мукофотлар таъсис этилган. Халқаро ва миллий танловнинг ҳар бирида бештадан соврин қўйилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси