Ўртеке ва Қўжа Насир - ЮНЕСКО рўйхатида

Ўртеке ва Қўжа Насир - ЮНЕСКО рўйхатида

Қозоқ маданий меросининг яна икки элементи – кўп асрлардан буён мавжуд бўлган «Ўртеке» мусиқа санъати намунаси ва Қўжа Насир оғзаки фольклори ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Марокаш пойтахтида бўлиб ўтган ташкилотнинг 17-сессиясида шундай қарор қабул қилинди, дея хабар тарқатган Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги. Таъкидлаш лозимки, аввалроқ ЮНЕСКОнинг мазкур рўйхатига 11 та элемент қўшилган. Мазкур элементлардан тўрттаси - дўмбира куйи санъати, курес, анъанавий қозоқча асиқ, қозоқ отбоқарларининг баҳорги урф-одатлари бевосита қозоқ маданий меросига боғлиқ.

Абдумалик Сарманов таржимаси