«Астана Опера» театри  - Беларусда

 «Астана Опера» театри  - Беларусда

«Астана Опера» театрининг Минск гастроллари давом этяпти. Қозоғистон труппаси Беларусь Большой театри саҳнасида Жоаккино Россини ижодига мансуб  «Ипак нарвон» опереттасини намойиш қилди. Воқеалар ХVIII асрда юз беради. Бош қаҳрамон, ўзи  севган Дорвилга турмушга чиққан Жулия атрофидаги воқеалар жадал ривожланади.

Азамат Жилтиркўзов, «Астана опера» театри опера труппаси директори:

- Бу спектаклдаги олтита ролнинг ҳаммаси асосий. Операда барча персонаж ўзаро боғланган, ҳар бирининг ўз арияси бор. Катта трио, квартетлар мавжуд.

Опера Венеция романтикаси билан йўғрилган. Постановкада туйғулар, ёш севишганлар топқирлиги куйланади. Томошабинлар таъкидлашича, қозоғистонлик санъаткорлар ижроси барчани ўзига мафтун қилган. Қозоғистонда хизмат кўрсатган ижодкорлар туфайли саҳнадаги муҳит санъат шинавандалари қалбини ром айлади.

Татьяна Глик, томошабин:

– Бир лаҳзада ҳаммаси ўтиб кетгандек туюлди. Ажойиб декорация, чиройли овозлар. Бундай фестиваль мунтазам ўтказилишига умид қиламан. Биз санъаткорларни гулдурос қарсаклар билан кутиб олишга тайёрмиз. Ҳозирги замонда одамлар ижобий ҳиссиётларга муҳтож. 

Анна Туровец, томошабин:

– Биз ҳайратдамиз! Келганингиздан миннатдормиз. Труппангиз, ундаги ҳар бир ижодкор мукаммал. Байрам! Уни бизга тақдим этганингиз учун раҳмат! Шундай иқтидорли ижрочиларни Минскда яна кўришдан умидвормиз. Чиқишлар жуда ажойиб!

Абдумалик Сарманов таржимаси