Жетисулик санъаткорлар Анқарада концерт берди

Жетисулик санъаткорлар Анқарада концерт берди

Анқаранинг асосий саҳналаридан бирида Буюк Дашт мусиқаси янгради. Туркия пойтахтида Қозоғистоннинг «Жетису» фольклор-мусиқа ансамбли ижрочиларининг концерти ташкил этилди. Санъаткорлар ўз маҳоратини намойиш қилди, қозоқ мусиқа санъати дурдоналарини, шунингдек, турк бастакорлари асарларини тақдим этди. Қозоқ маърифатчиси Ахмет Байтурсинулининг 150 йиллигига бағишланган мазкур тадбир  Қозоғистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва «Кўкту» жамияти томонидан ташкил қилинди.

Мехмет Дурсун, томошабин:

- Концерт ҳақида интернет орқали хабар топдим. Мусиқамизни яхши кўраман, бундай тадбирлар мамлакатларимиз ўртасида кўприк бўлади, халқларни яқинлаштиради, деб ҳисоблайман.

Мелике Ўғул, томошабин:

- Қозоғистон санъатига жуда қизиқаман, концертдан жуда мамнунман, артистларга катта раҳмат.

Абдумалик Сарманов таржимаси