Астанада Абай мероси тўғрисида китоб тақдимоти ўтказилди

Астанада Абай мероси тўғрисида китоб тақдимоти ўтказилди

Қозоғистон пойтахтида Абай меросига оид 24 та янги китоб тақдим этилди. Тарих, адабиёт, филология соҳаси экспертлари ўзига хос тадқиқот  тайёрлади. Сўнгги уч йил ичида Абай академияси буюк қозоқ шоири ва мутафаккири ижодига бағишланган 70 та асарни чоп этди. Муаллифлар таъкидлашича, Абай илгари сурган муаммолар ҳозирги кунда ҳам долзарблигини йўқотмаган.

Турсин Журтбай, филология фанлари доктори, абайшунос:

– Шу кунгача 70 та китоб чиқарганман. Энг салмоқли ва сермашаққати 4 йил давомида ёзилган Абай ҳақидаги асар бўлди. Буюк шахс туфайли ўзлигимни, шахсиятимни таҳлил қилдим. Шу тариқа Абайни тушуна оламиз. Шунинг учун бу асарни чоп этишга қарор қилдим.  

Жанна Қурманғалиева, Лев Гумилёв номли евроосиё миллий университети проректори:

- Бу китобларнинг ўзига хослиги шундаки, уларда Абай мероси мутлақо янгича талқин этилади, янги контекстда таҳлил қилинади. Улар орасида Абай ва Европа файласуфлари ижоди қиёсланган, шу йўналишда мушоҳада юритилган асар ҳам бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси