Қозоғистонлик бастакор Франция кинофестивалида мукофот олди

Қозоғистонлик бастакор Франция кинофестивалида мукофот олди

Петропавловскда яшовчи Давид Литвинов уни қозоғистонлик режиссёр Александр Шингуровнинг қисқа метражли «Victoria» фильми учун ёзган.

Тескарисига. Давид Литвинов ва Александр Шингуров шу тариқа иш тутди. Аввалига мусиқий композиция ёзилди, сўнгра унга кинолента монтаж қилинди. Тўрт дақиқалик картина АҚШдаги Қозоғистон дипломатик миссияси ташкил қилган «48 Hour Film Race» Марказий Осиё танлови учун суратга олинди. Танлов шартига кўра, фильм икки сутка давомида тайёрланиши керак эди. Тинчлик мавзусидаги «Victoria» фильми Канн қисқа метражли фильмлар кинофестивалида «Энг яхши драма-мелодрама» номинациясида ғалаба қозонди. Давид Литвинов кутилмаган ютуққа эришганидан мамнун.

Давид Литвинов, бастакор:

- Ҳа, Канн қисқа метражли фильмлари фестивалида номинация ғолиби бўлишимни кутмагандим. Жуда кутилмаган иш бўлди. Биз фильм режиссёри Александр Шингуров билан қайси фестивалларга йўллаш ҳақида гаплашганимизда кўпи билан танлов дастурига киришимиз мумкинлигини ўйлаганмиз. Лекин номинация олиш кутилмаган иш бўлди. Чунки бу анча кенг қамровли танлов эди. 30 дан зиёд давлат вакиллари қатнашди. Фильм энг яхшилар қаторига кирганидан жуда мамнунмиз. Мен учун бу биринчи жиддий ғалаба.

Ўз мусиқасини яратиш учун Давид этник чолғулардан фойдаланади. Унинг коллекциясида қозоқ дўмбираси ҳам бор.

Давид Литвинов, бастакор:

- Қозоқ мусиқа маданияти менга жуда яқин. Чунки талабалик чоғларимда тўрт йил давомида «Шертер» этнографик ансамблида бас-дўмбира чалганман. Халқ услуби, қозоқ мусиқаси билан бастакорлик изланишларимни намойиш этиш имкониятини узоқ излаганман. Ҳозир йўллар очилди. Сакен Жунусовнинг «Зеҳн очилиши» қиссаси асосида «Янги йўл» спектакли устида ишлаяпман. 2021 йилда ҳам қизиқарли ишлар бўлди... Спектакль «Номус» деб аталган. 

Қозоғистонлик бастакор асарлари хорижда ҳам талабга эга бўлиб бормоқда. Давид Россиядаги театр постановкалари учун мусиқа ёзади.

Абдумалик Сарманов таржимаси