Қозоғистон Торонтодаги тоғ-руда кўргазмасида қатнашади

Қозоғистон Торонтодаги тоғ-руда кўргазмасида қатнашади

Унда делегациямиз фойдали қазилмаларни разведка қилиш, қазиш ва фойдаланиш билан шуғулланувчи саноат манфаатларини тақдим этди, дея маълум қилди Казах инвест. Йирик саноат компанияларининг жами 50дан зиёд вакили бу анжуманга борди. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров таъкидлашича, миллий павильонда қатнашиш бошқа давлатлар билан иқтисодий ҳамкорликка туртки беради. Бугунги кунда Қозоғистон тоғ-кон ва металлургия саноатини ривожлантиришга катта эътибор беряпти. Миллий экспортнинг 20 фоизи ана шу соҳаларга тўғри келади. Республика инвесторларга 60 дан зиёд рангли металл конларини ўзлаштиришни таклиф қилмоқда. Таъкидлаш лозим, Торонтода Канада – Қозоғистон бизнес-форуми ҳам ўтказилади. Умуман олганда, ҳар йили PDAC-2023 халқаро кўргазмасига 130 давлатдан 25 мингдан зиёд одам келади.

Абдумалик Сарманов таржимаси