Павлодарда қадимий идишлар кўргазмаси ўтказилди

Павлодарда қадимий идишлар кўргазмаси ўтказилди

Вилоятда узоқ вақтлардан бери этнографик коллекция жамлаб келинмоқда. Ўтган асрларга доир рўзғор ашёларини асосан минтақа аҳли келтиради. Улар орасида оилавий буюмлар ҳам учрайди. Экспозициядан ёғоч ва чармдан ишланган элликка яқин турли-туман маҳсулот ўрин олган. Бу куви, дон майдалагич, ичимлик ва бошқа маҳсулотлар сақланадиган идишлар. Кўргазма жараёнида айрим экспонатларнинг вазифаси кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун унутилган миллий таомларни тайёрлаш бўйича мастер-класслар ташкил қилинди.

НАДЕЖДА БЕКТУРГАНОВА, ОММАВИЙ ЭКСКУРСИЯВИЙ ФАОЛИЯТ БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

- Бу ерда тақдим қилинган экспонатлар жуда ўзига хос ва ноёб, улардан аксарияти 19-аср охирларида ясалган. Ушбу буюмлар вилоят бўйлаб амалга оширилган этнографик экспедициялар, сафарлар давомида йиғилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.