
Қозоқ рақси республика танлови бўлиб ўтмоқда
Шара Жиенқулова номли VI қозоқ рақси республика танловида биз замонавий санъатнинг ривожланиш тенденцияларини, классик чиқишлардаги талқинларни кузатиш мумкин. Унда Қозоғистоннинг барча қисмларидан келган 20 та ансамбль ва 15 нафар яккахон ижрочи қатнашяпти. Тадбир Қозоқ Миллий хореография академияси томонидан ташкил қилинган, ташкилот биносида аввал бўлиб ўтган бешта танловга оид материаллар кўргазмаси ҳам очилди. Шунингдек, илк бор биринчи қозоқ раққосаси ва халқ артисти Шара Жиенқулованинг ноёб суратлари тўпланган фотоальбом томошабинлар эътиборига тақдим этилди. Рақс номерлари «Астана Балет» театри саҳнасида намойиш этиляпти. 31 март куни ғолиблар эълон қилинади ва совриндорлар иштирокида гала-концерт бўлиб ўтади.
Бибигул Нусипжанова, қозоқ хореографияси миллий академияси ректори:
- Таъкидлаш лозимки, бу – профессионаллар танлови, чунки унда фақат вилоят филармониялари профессионал жамоалари, шунингдек, таркибида хореография кафедралари ёки факультетлари бўлган олий таълим масканлари талабалари қатнашади. Тегишлича, ҳакамлар ҳайъатида юқори малакали санъаткорлар бор. Бош ҳакам - Қозоғистон халқ артисти Гулжан Калпакова. Ҳакамлар таркибида Озарбайжон юлдузи, халқ артисти Тарана Мурадова ҳам бор.
Тарана Мурадова, Озарбайжон халқ артисти, боку хореография академиясининг халқаро алоқалар бўйича проректори:
- Албатта, Қозоқ хореография академияси жадал ривожланаётгани мени қувонтиради. Академия битирувчилари юқори малакага эга. Менимча, мазкур танлов хореография учун катта самара беради. Шахсан ўзим профессионалликни, мусиқа танлай олишни, табиий қўйилган хореографияни, артистнинг табиий ижросини юқори қадрлайман, саҳнани, томошабинни ҳис этишига қарайман. Раққоса ситфатида мен учун энг муҳими профессионаллик ва ижро руҳияти. Уни томошабинга етказиб бера олиш.
Абдумалик Сарманов таржимаси